Тошкент шаҳридаги 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳамда Низомий номидаги Тошкент давлат Педагогика университети талабалари ўртасида мустаҳкам дўстлик ришталари ўрнатилди. Талабалар тез-тез болажонларнинг олдига ташриф буюриб, улар билан машғулотлар, ўйинлар ўтказиб келмоқда.
Бугунги тадбирда болалар психологияси соҳасида таълим олаётган мутахассислар томонидан психологик тренинглар ташкил этилиб, ҳар бир тарбияланувчи билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилди. Шу билан бир қаторда, барча ёш авлодга тенгдошлари билан қандай муносабатда бўлиш кераклиги ҳамда маданият билан сўзлаш лозимлиги тушунтирилди.