Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан юрт осойишталигини таъминлаш ва ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томондан етук бўлиб камолга етиши ҳамда жамиятда ўз ўрнини муносиб эгаллаши йўлида олиб бораётган чора-тадбирлар қаторида мактабларда ҳарбий ватанпарварликка ихтисослаштирилган Миллий гвардия синфлари ташкил этилиши алоҳида диққатга сазовор ишлардан биридир.
Бухоро вилояти Бухоро туманида жойлашган 34-умумтаълим мактабида "Ёш гвардиячилар" синфи ташкил этилди ва бу орқали эгнида ҳарбий либос кийишни орзу қилаётган, ватанга содиқ фарзанд бўлиб, уни ҳимоя қилишга ҳозирдан шай турган ўғил-қизларимиз учун мустаҳкам пойдевор яратилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси инспектор психолог ходимлари иштирок этиб, ўқувчи-ёшларга муваффақиятлар тилашди