Бухоро вилоятидаги Оилавий болалар уйи фарзандлари ўртасида «Ораста қизлар» деб номланган кўрик-танлов ўтказилди.
Ушбу кўрик-танлов ёш қизлар ўртасида соғлом маънавий-ахлоқий муҳитни янада мустаҳкамлаш, уларнинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу-тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, уларнинг қалбида она Ватанимиз ҳамда халқимизга муҳаббат ва садоқат туйғусини янада кучайтиришга қаратилган устивор вазифаларни изчил амалга оширишга йўналтирилган.
Танловни ўтказишдан мақсад, мустақил ҳаёт остонасига қадам қўя бошлаган ёш қизлларни Ватанимиз, халқимиз, миллий қадриятларимиз, тарихий-маънавий меросимизга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш, дунёқараши ва фикрлаш доирасини кенгайтириш, ижодий салоҳиятини ошириш, маънавий баркамол шахс бўлиб вояга етишларида кўмаклашиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, фаоллиги ва ташаббускорлигини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли, ижодкор ёшларни рағбатлантириш, уларнинг ўз ақл-заковатини намоён этишларига кўмаклашиш ва ўзаро соғлом рақобатни шакллантиришдан иборатдир.
Мазкур беллашувда ҳакамлар ҳайъати томонидан Беҳбутовлар, Саидовлар, Жўраевлар, Очиловлар, Абдуллаевлар оиласи қизларининг билимлари, этикасига мувофиқ имиджлари ҳамда тезкорлик, зукколик ва чаққонликлари муносиб баҳоланди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Бухоро муҳандислик-технология институти ҳамкорлигида бўлиб ўтган ушбу тадбир юқори савияда бўлиб ўтди.
Кўрик-танлов якунига кўра, ғолиблар муносиб тақдирланиб, ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари тақдим қилинди.