Эзгу ва хайрли ташаббуслар давом этмоқда. Бугун Бухоро шаҳрида Очилов Собир ҳамда Ҳусанова Ферузалар савобли ишга қўл урдилар. Хусусан, Очиловлар оиласи "Меҳрибонлик уйи" дан 6 нафар болани асраб олиб вилоят ҳудудида 7-сонли "Оилавий болалар уйи" ни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, Бухоро вилоятида шу кунга қадар 16 нафар ўғил-қиз ўз оиласига қайтарилиб, 55 нафар тарбияланувчилар ота-она меҳрига ва оила муҳитидаги шароитга эга бўлдилар.