Мазкур тадбирда таниқли маданият намояндалари, санъаткорлар, эстрада хонандалари, театр, кино ва ижодий жамоалар иштирок этди.
Ушбу адабий-маърифий кечада Ватанни мадҳ этувчи ижод намуналари қаторида устозлар, фахрийлар, Ватан учун жон фидо этган буюк инсонлар хотираси ёдга олинди.
Тадбир давомида Асатуллаевлар, Жўраевлар, Беҳбутовлар оиласи фарзандлари билан бир қаторда Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ҳамда уларнинг оила аъзолари ҳам фаол қатнашдилар.