Муборак Рамазон ойининг ушбу кунларида ҳар бир киши савобли ишлар қилишга, нафақат қариндош-уруғ ва яқинларига, балки атрофдагиларга ҳам қувонч улашишга ҳаракат қилади. Рўзадорларга ёки ижтимоий ёрдамга муҳтож қўшнилардан хабар олиш яхши амаллардан биридир. Албатта, туман ҳокими Беҳбутовлар оиласига ташриф буюрар экан, биринчи навбатда болалар ва уларнинг ота-оналарига ёрдам беришни мақсад қилди. Ўз намунаси билан бошқаларни ҳам давлат ва жамиятнинг эътибори ва ғамхўрлигига муҳтож бўлган инсонларни қўллаб-қувватлашга чақириш эзгу фазилат саналади.
Кечки овқат маҳали Беҳбутовлар оиласи дастурхони атрофига коплаб меҳмонлар жам бо
лди. Дилдан кечган суҳбат давомида барча янгиликлар, режалар, орзулар ва умидлар билан бўлишди.