Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди / / Миллий гвардия инспектор-психологлари учун ташкил этилган ўқув-семинари якунланди / / Андижон шаҳридаги 2-сон Ихтисослаштирилган мактаб интернатида спортнинг камондан ўтиш тури бўйича маҳорат дарслари ҳамда беллашувлар ўтказилди / / Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялаш, ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди // “Меҳрибонлик” уйлари битирувчилари ва Оилавий уйлар фарзандларининг талабалар турар жойларидаги яшаш шароитлари ўрганилди / / Ёш спортчилар халқаро мусобақада иштирок этишди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрик dan ўтказилди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди / / Миллий гвардия ва мактаб ҳамкорлиги  / / Мактабларда фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди / / Шофиркон туманида навбатдаги ватанпарварлик тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! / /  Хива шаҳридаги Ичан қалъа тарихий обидасида оталиққа олинган ёшлар учун ватанпарварлик тадбири ташкил этилди / / Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни касбга йўналтириш, ёшларда эртанги кунга бўлган ишонч туйғуларини янада шакллантириш мақсадида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди / / Ўзбекистонда болалар ва ўсмирлар вазиятининг таҳлили бўйича ҳисобот тақдимоти // Таҳлил соғлиқни сақлаш ва таълим хизматларидан адолатли фойдаланиш бўйича сезиларли ютуқларни, шунингдек, болаларни ҳимоя қилиш борасида қонунчиликдаги мислсиз ўзгаришларни кўрсатади / / 2021 йил 9 августдан 2024 йил 8 октябрь ҳолатига кўра «СОС Ўзбекистон Болалар Маҳаллалари» Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйларида 2880 нафар бола (қариндошлар, дўстлар, васийлик ва ҳомийлик остида) тарбияланмоқда / / Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси томонидан мактаб ўқувчилари ва маҳаллий ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди / / Мактабларда ўқувчи-ёшлар билан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда / /  Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳамда Нукус ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида Оилавий уйларининг фарзандлари ва уларнинг синфдошлари учун маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди / / Байрамингиз муборак, азиз устозлар! / / Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари мустақил ҳаётга тайёрланмоқда 

ПЕДАГОГИКА ВА БОЛАЛАР ТАРБИЯСИ ПСИХОЛОГИЯСИ КУРСЛАРИДАН ЎТГАН ОИЛАВИЙ БОЛАЛАР УЙЛАРИ ОТА-ОНАЛАРИГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ

28.12.2021 2462

Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва етим болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш, уларнинг баркамол авлод сифатида шаклланиши ҳамда ижтимоий мослашувини таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш масалалари бугунги кунимиз олдида турган долзарб вазифалардан бири саналади.

Вазифалар ижросини таъминлаш, тарбияланувчиларни ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга қайтариш, васий ёки ҳомий тайинлаш, фарзандликка бериш ва жойлаштиришнинг бошқа шаклларини қўллаш чораларини кўриш ва бу билан меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини касб - ҳунарга ўргатиш, уларда зарур ҳаётий кўникмаларни шакллантириш ҳамда ёшларни жисмонан соғлом, маънавий етук ва дунёқараши кенг қилиб тарбиялаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлик университети "Ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш" кафедраси профессор-ўқитувчилари ва Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамкорлигида Термиз шаҳридаги 12-сонли Меҳрибонлик уйи болаларини ўз қарамоғига олган ҳамда оилавий болалар уйлари ташкил этиш ниятида бўлган олийжаноб ота-оналарга зарур ҳаётий билимлар берилиб, навбатдаги сертификатлар топширилди.

Шунингдек, профессор-ўқитувчилар томонидан тарбияланувчиларнинг яшаш шароитлари, мактабдаги қизиқадиган фанлари, дўстлар билан ўзаро муносабати, касб танлаш каби мавзуларда суҳбатлашилди. Шу билан бирга, тарбияланувчиларнинг ижтимоий педагогик-психологик ҳолатини ўрганиш мақсадида, махсус сўровнома олинди. Мазкур сўровномада шунингдек, тарбияланувчилар ўзларини келажакда қандай инсон сифатида кўришлари, ўзлари каби вазиятга тушиб қолган болаларга қандай ғамхўрлик кўрсатиш мумкинлиги ҳақида фикрларга жавоблар олинди.