“Риштон” болалар соғломлаштириш оромгоҳида Қўқон шаҳридаги оилавий болалар уйлари фарзандлари таътил кунларини мароқли ўтказмоқда. Ўғил-қизлар ҳаваскорлик тўгаракларида қатнашишлари, сузиш ва қуёшда тобланишлари, кино томоша қилиш, китоб ўқишлари мумкин. Тарбиячилар ҳар куни болалар учун танловлар, спорт мусобақалари, саёҳатлар ташкил этмоқда. Бунда уларга Миллий гвардиянинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва ходимлари яқиндан ёрдам бермоқда. Яқинда гвардиячилар томонидан “Қувноқ эстафета” мусобақаси ўтказилди, унда иштирокчилар чаққонликлари, зукколик ва жисмоний тайёргарликларини синовдан ўтказишди.