Чирчиқ шаҳри камондан отиш спорти бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда  / / Бухоро шаҳридаги 35-умумтаълим мактабида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ота-оналар иштирокида очиқ мулоқот тадбири ташкил этилди. Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиев ва Миллий гвардия қўмондони ўринбосари Сарвар Мамаюсупов иштирок этди / / Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Чирчиқ ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди / / "Оила-маҳалла-мактаб" тизими амалда  / / “Хавфсиз мактаб” концепциясини жорий этишга эътибор қаратилмоқда / / «Мактаб-оила-маҳалла» занжирини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар / / Махсус репортаж : Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими янада такомиллаштирилмоқда / / Оилавий болалар уйлари фаолияти, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ички кечинмалари билан танишишингиз мумкин / / Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги нишонланди / / Термиз туманидаги 16-сонли мактабда “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди / / «Турон йўлбарслари» ҳарбий-ватанпарварлик спорт мусобақаси / / Ўқувчи ёшлар ўртасида “Халқ билан армия - бир тану, бир жон” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақаси ўтказилди / / Миллий гвардия ходимлари ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамкорликда Жиззах ва Сирдарё шаҳридаги Оилавий уйлар фаолияти кўздан кечирилди / / Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди / / Фарғона шаҳридаги 11-сонли умумтаълим мактабида "Навоийхонлик кечаси" бўлиб ўтди / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси инспектор-психологлари ҳамда прокуратура масъуллари ҳамкорлигида Сариосиё туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида “Менинг мактабимда жиноят бўлмайди!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди / / Жиззах шаҳридаги 31-сонли мактабда "Мен ватанпарварман" шиори остида тадбир ўтказилди / / “Фарзандим жигарбандим” кўрсатувининг 107-сони 58-сонли умумтаълим мактабидан тайёрланди / / Инспектор-психологлар uchun ўқув семинари / / Milliy gvardiya Фарғона вилояти бўйича бошқармасида мактаб ўқувчи ёшлари va ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари uchun ватанпарварлик тадбири ташкиллаштирилди / / Маънавий-маърифий va спорт тадбирлари ўтказилди / / Фарғона вилояти «Қўриқлаш» бошқармаси ходимлари томонидан Фарғона шаҳридаги 1-сонли алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар мактабида камондан отиш бўйича махсус маҳорат дарслари ташкил этилди / / Ёшлар учун ватанпарварлик тадбирлари ўтказилмоқда / / "Ватан таянчи" сардорлари учун ўқув-семинари ташкил этилди / / Мактабларда гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар бўлиб ўтмоқда / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ҳамда "Уч авлод учрашуви" ўтказилди

Чирчиқ шаҳри камондан отиш спорти бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда

20.2.2025 55

19 февраль куни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида жойлашган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети базасида ёпиқ иншоотларда камондан отиш спорти бўйича барча ёш тоифалари ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилди.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Миллий гвардия, Камондан отиш федерацияси, вилоят спорт бошқармаси мутасаддилари ва вилоятдаги спорт мактабларининг камондан отиш спорти бўйича мураббийлари иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар, бугунги кунда муҳтарам Президентимиз, Миллий олимпия қўмитаси раиси томонидан олимпия ва паралимпия ўйинларига киритилган спорт турларига қаратилаётган эътибор ҳамда ушбу йўналишда амалга оширилаётган чора-тадбирларга тўхталиб ўтди.

Шунингдек, 2021 йил 17 июнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Камондан отиш спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5149 сонли қарори қабул қилинганлиги, миллий қадриятларимизни ўзида мужассам этган қадимий Камондан отиш спорт турини мамлакатимизда ривожлантиришга ҳамда миллий терма жамоамиз сафларига маҳоратли спортчиларни саралаб олишга кенг хизмат қилаётганлиги алоҳида қайд этилди.

Халқаро ареналарда камончиларимизнинг зафарли юришлари, эришилаётган натижалари ҳамда ютуқлари айтиб ўтилди ва мусобақа иштирокчиларига омад тилаб, беллашувларга старт берилди.

Чемпионат 19-22 февраль кунлари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, дастлабки кунда Республикамизнинг барча ҳудудларидан келган 300 га яқин атлетлар, 4 та ёш тоифасида (катталар, ёшлар, ўсмирлар ва кичик ўсмирлар) ўтиш баҳсларида (квалификация) иштирок этдилар.

Қизғин кечаётган баҳслар давомида спортчилар ўз маҳоратларини синовдан ўтказиш билан бир қаторда, халқаро тоифадаги мураббийлар ва профессионал спортчилар билан тажриба алмашиш имкониятига ҳам эга бўлмоқдалар.

20 февраль куни атлетлар Олимпик раунд йўналишида баҳсларга киришишади.

Мазкур мусобақалардан сўнг айнан ушбу спорт мажмуасида 25-28 февраль кунлари пара камондан отиш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади.

Мусобақа тафсилотлари ва натижалари ҳақида расмий саҳифаларимиз орқали батафсил маълумотларни бериб борамиз.