Тошкент шаҳар 22-сонли "Меҳрибонлик" уйи тарбияланувчилари учун «Qo'riqlash servis» давлат унитар корхонаси пойтахтнинг "Қўриқлаш" бошқармаси ташаббуси билан робототехника бўйича ўқув дарслари ташкил этилди. Олтмиш соатлик ўқув дастури давомида болалар роботларни лойиҳалаш ва йиғишни ўрганишди. Биринчи дарсларда 22 тарбияланувчилар роботларни болаларга мўлжалланган лойиҳаларидан ясадилар.
Кичик ҳажмдаги ускуналар билан ишлаш болаларнинг моторикасини ривожлантиради. Роботларни ихтиро қилиш тасаввур қилиш қобилиятини кучайтиради. Бундан ташқари, ушбу машғулотлар болажонларни ҳар хил роботлар ва ажойиб шахслар ҳақида ҳикоя қилувчи китобларни ўқишга ундайди. Бир кун келиб болалар ўсиб улғайганларида, албатта , уларнинг орасидан инсон ҳаётини осонлаштирадиган ақлли роботлар ихтиро қилишга ҳаракат қилади.
Умуман олганда, А.Хлебушкина номли Меҳрибонлик уйида болаларнинг ихтирочилик ҳамда ижодий қобилиятларини ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилган. Масалан, "Баркамол авлод" болалар ижодиёти маркази вакиллари бу ерда мунтазам равишда тарбияланувчилар билан машғулотлар ўтказадилар. Болажонларнинг севимли машғулотларидан бири бу кулолчилик ва расм чизишдир.