Фавқулодда ҳолатлар ҳамда ёнғин содир этилишини олдини олиш, ис газидан заҳарланиш, иситиш мосламаларидан фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олишга оид хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш муҳим вазифадир. Шу мақсадда, Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ФВБ билан ҳамкорликда вилоят ҳудудида фаолият юритаётган "Оилавий болалар уйи" тарбияланувчилари учун профилактик тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида, ёшларга фавқулодда ҳолатлардаги ҳаракатлар, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига доимий амал қилишлари, шунингдек, ёнғинларни олдини олиш ва ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиш тартиби бўйича батафсил маълумотлар берилиб, тарғибот ишлари олиб борилди.