Ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда ёшлар орасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида жорий йилнинг 10 июль кунида Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси муддатли ҳарбий хизматчилари ҳамда "Маттиевлар" оиласи фарзандлари билан спорт тадбирлари ташкил этилиб, ёшлар мини-футбол спорт тури бўйича ўзаро куч синашдилар.
Эътироф этиш жоики, айни дам олиш кунида ташкил этилган ўйинлар, қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди.
Тадбир сўнгида, ғолиб жамоалар Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармасининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.