Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг 31 йиллигини нишонлаш санасида Бухоро вилоятидаги оилавий болалар уйларии тарбияланувчилари давлат мадҳия мусиқасининг муаллифи Мутаваккил Бурхоновнинг уй-музейига ташриф буюрди.
Уй музейига ташриф буюрган ўғил-қизлар ходимларнинг Бухорода туғилиб ўсган буюк бастакор ҳаёти ва ижоди ҳақидаги ҳикоясини катта қизиқиш билан тинглашди.
Болалар музейдаги фотокўргазма ва ундаги мадҳия муаллифи ҳаёти давомидагидек деярли ўзгармаган экспонатлар билан танишар экан, улар Мутал Бурхонов мусиқаси қандай туғилгани, унинг Давлат мадҳияси мусиқаси устида қандай ижод қилганини тасаввур қилишди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Давлат мадҳиясини тинглаб, болалар уй-музейига ташриф буюриб, бастакор ижоди билан танишгач, мадҳия улар учун алоҳида тантанали янграётганини, қалбларида Ватанга муҳаббат тўлқини жўш ураётганини айтишди.