Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ҳарбий қисмида гвардиячилар ва уларнинг фарзандлари иштирокида “18 ноябрь - Давлат байроғи қабул қилинган кун” муносабати билан ижодий тадбир бўлиб ўтди
“Ўзбекистон байроғи — миллий ифтихоримиз” шиори остидаги ижодий танловда болажонлар катта қизиқиш билан иштирок этди. Танловнинг асосий шарти — Давлатимиз байроғини аппликация усулида яратиш эди.
Тадбир сўнгида яратилган ҳар бир ижод намунаси алоҳида баҳоланиб, тақдирланди.
Бундай тадбирлар ёш авлод онгида миллий қадриятларга ҳурмат, Ватанга садоқат ва давлат рамзларига муҳаббат руҳини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.