Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси аъзоси сенатор Гулнора Маруфова раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳ Тўрақўрғон туманидаги Соҳилобод маҳалласида ташкил этилган Оилавий боллар уйида бўлди.
Шароитлар билан танишув ва болалар билан суҳбатда улар бу хонадон ўзларининг уйидек бўлиб қолгани, мактабда аъло ўқиётгани ва бўш вақтлари мазмунли ўтаётганини гапиришди. Бундан ташқари, дарсдан кейин ўзларининг қизиқишларига кўра хоҳлаган тўгаракларда билим олишаётганини катта фахр билан айтишди. Шунингдек, маҳалладошлари билан дўстона алоқалар ўрнатишгани, яқин қариндошларининг уйларида бўлиб ўтаётган тўй ва бошқа маросимларда қатнашаётганликларини ҳам мароқ билан гапириб беришди.