Қашқадарё вилояти Косон тумани ҳокимлиги ва ҳомийлар томонидан 3-сонли Оилавий болалар уйининг 6 нафар фарзандларига қишки кийим-кечаклар туҳфа қилинди.
Туман ҳокими ўринбосари ва масъуллар томонидан хонадонларга ташриф буюрилиб, ўғил-қизларнинг ҳолидан хабар олинди. Шунингдек, болажонлар севимли истеъмол қиладиган ширинликлар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам етказиб берилди.