Айни шу тамойил асосида ташкил этилган навбатдаги учрашувларда, Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси психологлари Асатуллоевлар ҳамда Жўраевлар хонадонида тарбия топаётган болажонлар ҳолидан хабар олди.
Эътиборлиси шундаки, бу галги психологик учрашувларда масъуллар болажонлар таълим олаётган муассасаларда бўлишиб, уларнинг руҳий ҳолатини ўргандилар, шунингдек ёш авлодни ватанга садоқат, юртга, айниқса ота-она, оиласига муҳаббат ва ўзаро ҳурмат-эҳтиром руҳида тарбия топиши учун мотивацион фикрларни билдирдилар.