Куни кеча Миллий гвардия Марказий девон Меҳрибонлик болалар муассасалари билан ишлаш бошқармаси бошлиғи полковник А.Пирматовнинг Бухоро вилоятига ташрифи давомида вилоят ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш масалалари шўъбаси ҳамда Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси масъуллари ҳамроҳлигида Жондор туманидаги Саидовлар оиласи фарзандлари ҳолидан хабар олинди.
Ташриф доирасида, болажонларнинг яшаш шароити, таълим жараёни ҳамда келгусидаги режалари ўрганилди, шунингдек, муносиб шарт-шароитлар яратиш борасида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Тадбир якунида меҳмонлар томонидан болажонларга китоблар тўплами ҳамда спорт инвентарлари совға қилинди.