Муқаддас Қурбон Ҳайит байрами ва Ёшлар куни муносабати билан Хива шаҳар ҳокимлиги томонидан оилавий болалар уйлари фарзандлари учун байрам тадбири ташкил этилди. Болаларга Қурбон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ миллий анъана ва урф-одатлар, давлатимиз томонидан ёш авлодга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик, билим олиш, китоб мутолаа қилиш, соғлом турмуш тарзини қарор топтиришнинг аҳамияти ҳақида сўзлаб берилди. Шунингдек, байрам дастурхони атрофида ҳокимият вакиллари болалар билан турли мавзуларда суҳбатлашди: касб-ҳунар, севимли машғулотлар, меҳнат ва матонат эвазига юксак чўққиларни забт этган, юрт равнақига ҳисса қўшган улуғ инсонлар ҳақида.