Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида Бухоро вилоятидаги "Оилавий болалар уйи" фарзандлари Бухоро шаҳридаги Болалар стоматология поликлиникасида бўлишди. У ерда болажонлар шифокорлар томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур тадбирда 40 га яқин болажонлар стоматолог кўригидан ўтказилди ва зарурий муолажа ишлари бошлаб юборилди.
Тадбир сўнгида, масъуллар томонидан муолажанинг босқичма-босқич амалга оширилиши ва шифокор кўригида бўлиш заруриятига қараб болажонларнинг даволаниш муддати ўзаро келишиб олинди.