“Қалқон” жамоатчилик гуруҳи аъзолари ўртасида “Соғлом ҳаёт - бахтли келажак гарови!”  шиори остидаги  ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақалари ўтказилди / / Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Тошкент шаҳридаги 22 ва 30-сонли Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳашарда фаол иштирок этишди / / Мўйноқ туманидаги 4-сонли мактабнинг 10-11 синф ўқувчилари ўртасида "Она Ватанни ҳимоя қилиш муқаддас бурч" шиори остида ҳарбий спорт мусобақаси ўтказилди / / Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан пойтахт мактабларида профилактик тадбирлар ўтказилди / /   Пойтахт мактабларида ўқувчилар билан бир қатор тадбирлар ўтказилди / / Ахборот 24 | Ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари / / Ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида назорат тадбирлари ўтказилди / / Чирчиқ шаҳри камондан отиш спорти бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда  / / Бухоро шаҳридаги 35-умумтаълим мактабида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ота-оналар иштирокида очиқ мулоқот тадбири ташкил этилди. Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиев ва Миллий гвардия қўмондони ўринбосари Сарвар Мамаюсупов иштирок этди / / Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Чирчиқ ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди / / "Оила-маҳалла-мактаб" тизими амалда  / / “Хавфсиз мактаб” концепциясини жорий этишга эътибор қаратилмоқда / / «Мактаб-оила-маҳалла» занжирини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар / / Махсус репортаж : Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими янада такомиллаштирилмоқда / / Оилавий болалар уйлари фаолияти, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ички кечинмалари билан танишишингиз мумкин / / Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги нишонланди / / Термиз туманидаги 16-сонли мактабда “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди / / «Турон йўлбарслари» ҳарбий-ватанпарварлик спорт мусобақаси / / Ўқувчи ёшлар ўртасида “Халқ билан армия - бир тану, бир жон” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақаси ўтказилди / / Миллий гвардия ходимлари ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамкорликда Жиззах ва Сирдарё шаҳридаги Оилавий уйлар фаолияти кўздан кечирилди / / Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди / / Фарғона шаҳридаги 11-сонли умумтаълим мактабида "Навоийхонлик кечаси" бўлиб ўтди / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси инспектор-психологлари ҳамда прокуратура масъуллари ҳамкорлигида Сариосиё туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида “Менинг мактабимда жиноят бўлмайди!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди / / Жиззах шаҳридаги 31-сонли мактабда "Мен ватанпарварман" шиори остида тадбир ўтказилди / / “Фарзандим жигарбандим” кўрсатувининг 107-сони 58-сонли умумтаълим мактабидан тайёрланди / / Инспектор-психологлар uchun ўқув семинари / / Milliy gvardiya Фарғона вилояти бўйича бошқармасида мактаб ўқувчи ёшлари va ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари uchun ватанпарварлик тадбири ташкиллаштирилди / / Маънавий-маърифий va спорт тадбирлари ўтказилди / / Фарғона вилояти «Қўриқлаш» бошқармаси ходимлари томонидан Фарғона шаҳридаги 1-сонли алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар мактабида камондан отиш бўйича махсус маҳорат дарслари ташкил этилди / / Ёшлар учун ватанпарварлик тадбирлари ўтказилмоқда / / "Ватан таянчи" сардорлари учун ўқув-семинари ташкил этилди / / Мактабларда гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар бўлиб ўтмоқда / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ҳамда "Уч авлод учрашуви" ўтказилди

"Оилавий болалар уйи" тарбияланувчиларининг байдарка ва каноэ спорт мажмуасига саёҳати

20.4.2022 2600

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш мусобақалари XIX асрнинг 60–йилларида Европанинг кўпгина мамлакатларида эшкакчилар клублари пайдо бўлгандан сўнг бошланган ва аввал байдаркаларда, кейин каноэда спорт пойгалари ўтказиладиган бўлган. Байдаркалардаги мусобақалар аёллар ва эркаклар ўртасида, каноэда эса—фақат эркаклар ўртасида ташкиллаштириб келинади. Байдаркалар бир кишилик, икки кишилик ва тўрт кишилик, каноэ—бир кишилик ва икки кишилик. 1972 йилдан байдарка ва каноэда слалом мусобақалари Олимпиада мусобақалари дастурига тажриба тариқасида киритилган ва катта қизиқишга, муросасиз беллашувларга сабаб бўлган.
Ўзбекистонда бу спорт тури ҳаваскорлари ўтган аср 50–йилларидан сув ҳавзалари, анҳор ва дарёларда машқ қилиб, мусобақаларда қатнаша бошладилар.

Ушбу спорт турига қаратилаётган эзгу саъй-ҳаракатларнинг рўёби сифатида 2021 йилнинг декабрь ойида, вилоят марказининг "Кўҳна ва боқий Бухоро" мажмуасининг шарқ томонида байдарка ва каноэ эшкак эшиш спорт мажмуаси қуриб, фойдаланишга топширилди.
Айни кунларда, аҳоли, ёшлар, меҳмонлар ва сайёҳларнинг севимли масканига, айниқса уларнинг бўш вақтларини унумли ва самарали ташкил этаётган мазкур муассаса спортсевар ёшларни тобора ўзига маҳлиё этмоқда.

Жорий йилнинг 19 апрел куни Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси масъуллари томонидан вилоятда ташкил этилган "Оилавий болалар уйи" тарбияланувчиларининг мазкур мажмуага саёҳати ташкил этилди. Тадбирга меҳмон сифатида ташриф буюрган Бухоро муҳандислик-технология институти талабалари эса тарбияланувчиларга ҳамроҳ бўлдилар.
Саёҳат давомида ёшлар, мазкур спорт турининг яратилиш тарихи, бугунги кунда умидли спортчиларимиз томонидан эришилаётган ютуқлар ҳамда ҳукуматимиз томонидан мазкур спортни оммалаштириш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлардан хабардор бўлиш билан бирга, спортчиларнинг тренажёр залларида ҳам бўлиб, машғулотлар жараёни билан яқиндан танишдилар.
Тадбир давомида мазкур спортга қизиқувчан ёшлар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.