Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси вакиллари Қўқон шаҳридаги 2-сонли болалар уйи фарзандлари ҳолидан доимий равишда хабар олиб туришади. Бу сафарги ташрифдан мақсад эса муассасанинг қиш фаслига тайёрлигини текшириш бўлди. Хусусан, иситиш тизими, том ва ойналарнинг ҳолати, иссиқ чойшаблар, кийим ҳамда бошқа энг керакли буюм ва ускуналар мавжудлиги текширилди. Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи болалар уйи ходимлари билан суҳбатлашиб, мавжуд муаммолар ҳамда болалар ҳолати тўғрисида сўради.
Фурсатдан фойдаланиб гвардиячилар болалар билан турли ўйинлар ўйнади, уларга ўйинчоқ ва бошқа совғалар улашишди.