Юртимизда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, ҳукуматимиз томонидан мазкур болаларни келгусида жамиятда ўз ўрнига эга бўлишлари учун уй-жой билан таъминлаб, зарур шароитлар яратиб берилмоқда.
Хусусан, Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ҳокими ташаббуси билан ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган Сирож Примов учун янги қурилган уйлардан ажратилди.
Мазкур хонадон Сирож Примовга Оқдарё тумани ҳокими Ш. Қудратов ва масъул шахслар томонидан тантанали топширилди. Тадбир иштирокчилари Сирожни янги уй билан муборакбод этиб, келгусида ўқиш ва ишларига омад тиладилар. Шу ўринда янги уй эгаси ҳисобланмиш Сирож Примов ота-она қарамоғидан маҳрум ҳамда етим болаларга кўрсатилаётган бундай эътибор учун Президент ва вилоят ҳокимлигига ташаккур айтди.