Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети "Ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш" кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан Андижон Болалар шаҳарчасига ташриф буюрилди. Ташриф давомида болалар шаҳарчасида яратилган шарт-шароитлар, тарбиячи ва психологларнинг фаолияти, уларнинг иш ҳужжатлари, тарбияланувчиларнинг таълим-тарбияси бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, тарбиячиларга педагогик фаолиятига доир методик тавсиялар берилди.