Болалик - бу инсон ҳаётидаги энг ёрқин хотираларга бой давр ҳисобланади. Ҳар бир нарса ҳаяжонли, қизиқарли ва бетакрор бўлиб туюлади. Худдики ҳар қандай орзуси амалга ошаётгандай. Аммо бу ҳолатлар ҳар доим ҳам болага боғлиқ эмас, кўп нарса унинг ёнида бўлган катталарнинг қўлида.
Шу сабабли ҳам Оилавий болалар уйларининг ташкилотчилари бир вақтлар ота-оналарининг меҳр-муҳаббати ва эътиборидан маҳрум бўлган болаларнинг орзу-умидларини амалга ошириш учун имкон қадар ҳаракат қилишмоқда.
Хусусан, Қашқадарё вилояти Муборак туманида истиқомат қилувчи Нарчаевлар оиласи фарзандлари учун Бухорога саёҳат ташкил etildi.Bolajonlar саёҳат қилишни, янги шаҳарлар билан танишишни, бунёд бўлиш тарихини ўрганишни, афсоналар ва анъаналарни тинглашни яхши кўради. Ўғил-қизлар қадимий Бухорони зиёрат қилишни жуда хоҳлашганди. Ва ниҳоят, уларнинг орзулари ушалди. Кун давомида улар шаҳар бўйлаб айланиб, тарихий обидаларни томоша қилишди.