Жорий йилнинг 10 январь куни Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Термиз шаҳар ҳокимлиги масъуллари, шаҳардаги 3 та “Оилавий болалар уйи”да тарбияланаётган ўғил-қизларнинг ҳолидан хабар олиш мақсадида, хонадонларга ташриф буюрдилар. Болаларнинг аҳволи, оилавий шароити билан яқиндан танишилиб, қишки таътил кунларини мазмунли ўтказиш борасидаги ишлари ўрганилди.
Олийжаноб ва эзгу ишга қўл урган фуқароларга миннатдорчилик билдирилиб, оила аъзосига айланган ушбу ўғил-қизларнинг маънавиятли ва ватанпарвар бўлиб камол топишларига ишонч билдирдилар. Учрашув доирасида "оилавий болалар уйи" ёшларига турли совғалар топширилди.