Бугун Пойтахтимиздаги 22-сонли "Меҳрибонлик" уйи тарбияланувчилари мароқли дам олди: болалар учун Ички ишлар органлари ходимлари томонидан "Анҳор Локомотив" истироҳат боғига саёҳат уюштирилди.
Қизлар ва ўғил болалар барча аттракционларни миниб,чархпалакнинг энг баланд нуқтасидан Тошкентни кузатишди. Барча тадбир иштирокчилари учун жанг санъати секцияларининг ёш спортчилари томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш қилинди.Шу билан бир қаторда, тарбияланувчиларнинг ўзлари ҳам спортнинг армрестлинг тури бўйича ўз имкониятларини синаб кўришди. Тадбир сўнггида чарчаган, лекин жуда бахтиёр ёшлар тоза ҳавода, очиқ осмон остида тушлик қилишди.