Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, "Музейлар ҳафталиги" давомида мамлакатимиздаги барча музейлар юртдошларимиз учун мутлақо бепул хизмат кўрсатади.
Пойтахтимиздаги 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ватанимиз тарихи, унинг ривожига ҳисса қўшган қаҳрамонлар ҳақида кўпроқ маълумотларга эга бўлиш учун музейга ташриф буюриб, жаҳон ва миллий мерос дурдоналарини томоша қилишди.
Эътиборли жиҳати шундаки, болаларнинг ўзлари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси тарихи музейи ва хиёбонига ташриф буюриш истагини билдирди.
Ёзувчилар уюшмаси тарихи музейида болалар халқ ижодиёти тўплами намуналари, бадиий асарлар, шоир ҳамда ёзувчиларимизнинг ҳаёти ва ижоди билан яқиндан танишди.
Шу билан бир қаторда,Республика болалар кутубхонаси ташаббуси билан болажонлар ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, болалар адабиёти ҳикоя ва шеърлар муаллифи Отабек Кувватов иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.