Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан Қўқон шаҳридаги Оилавий болалар уйи фаолияти ўрганилди.
Олиб борилган ўрганишлар давомида хонадонда иситиш тизимини янада барқарор бўлишини таъминлаш мақсадида Оилавий болалар уйига ярим тонна кўмир ва ўтин етказилди.
Бу каби тадбирлар вилоят бўйлаб кенг қамровда ўтказилиб, масъул вакиллар томонидан ота-она ва фарзандларининг талаб-истаклари, мавжуд муаммолари шу жойнинг ўзида бартараф этиш юзасидан амалий ишлар бажарилмоқда.