Дунёга машҳур қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматовнинг сўзлари ҳаққонийлиги шу кунларда Ўзбекистон Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва турли ташкилотлар, муассасалари ва корхоналари вакиллари томонидан ўтказилаётган Меҳрибонлик ва меҳр-оқибат ҳаракатларида яққол намоён бўлмоқда.
Масалан, шу кунларда Чирчиқ шаҳридаги 14-Меҳрибонлик уйи муассасасига бирин-кетин меҳмонлар келмоқда . Улар ўғил-қизлар учун ҳақиқий байрамни ташкил этиб, янги йил совғаларини улашяпти.
Хусусан, 23 декабрь куни Уселл мобил алоқа компанияси бир гуруҳ ходимлари ҳам ташриф буюришди. Эртаси куни болалар Республика мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчилари ташриф буюришди.
Ҳар бир бу каби учрашувлар болаларга унутилмас таассуротлар, қувонч ва бахт улашади.