Президентимиз томонидан 2023 йил – "Инсонга эътибор ва сифатли таълим" йили деб эълон қилинган. Шу боисдан Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармасининг ҳарбий хизматчилари болаларнинг дунёқарашини кенгайтириш ва саводхонлигини ошириш, уларнинг қандай китобларни ёқтиришини билиш учун оилавий уйларга ташриф буюрдилар.
Биринчи ташриф Жондор туманида яшовчи Саидовлар оиласидан бошланди. Ҳарбий хизматчилар болажонлар билан билан суҳбат қуриб, улар қандай китобларни ўқишни ҳамда мактабда қайси фанларни кўпроқ ёқтиришлари билан қизиқишди.
Ҳарбий хизматчиларнинг ўзлари мактабда қандай ўқиганликлари, олий таълим муассасаларига киришга қандай тайёргарлик кўрганликлари ҳақидаги ҳикояларини болажонлар катта қизиқиш билан тингладилар.
Ташриф давомида ота-оналар билан болаларнинг яшаш шароитлари ҳамда болаларнинг таътил вақтидаги режалари ва амаллари ҳақида ҳам суҳбатлашилди.
Учрашув якунида меҳмонлар болаларга эсдалик совғаларини топширишди.