Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан "Жасорат мактаби" ўқувчилари учун “Долзарб 90 кунлик” дастури доирасида “Спортчи ва ёшлар” тадбири ташкил этилди.
Ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, шунингдек ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, спортга бўлган иштиёқларини ошириш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбирда ўз ютуқлари билан шахсий таркиб орасида намуна кўрсатаётган чемпион-спортчи ҳарбийлар билан давра суҳбати ташкиллаштирилди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлари юзасидан етарлича жавоб олдилар.
Бу каби тадбирларнинг мунтазам ўтказилиши ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ўзининг ижобий самарасини кўрсатиши шубҳасиз.