Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси томонидан "Долзарб 90 кун" лойиҳаси доирасида Бўстонлиқ туманидаги «Тонг» болалар соғломлаштириш оромгоҳида мазмунли тадбирлар ташкил этилди.
Тадбир доирасида камондан отиш бўйича машғулотлар, кинологларнинг хизмат итлари билан амалий чиқишлари, шахмат ва шашка бўйича мусобақалар, ҳарбий қурол-аслаҳа кўргазмалари ҳамда болажонлар учун турли интерактив ўйинлар ўтказилди.
Мазкур тадбирлар болаларнинг ёзги дам олишларини мазмунли ўтказиш, уларни соғлом турмуш тарзига йўналтириш, ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш ва ҳарбий соҳаларга қизиқишини оширишга хизмат қилмоқда.
Шунингдек, иштирокчиларнинг фаол қатнашуви уларнинг ижтимоий фаоллиги ва жисмоний тайёргарлигини оширишга катта туртки бўлди.