Мактабларда таълим олиш билан бир қаторда, ўқувчилар учун спорт ҳамда қизиқишига қараб қўшимча билим ва кўникмалар берадиган турли тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган. Болаларнинг севимли машғулотлари кўпинча келажакдаги касбига биринчи қадам бўлади.
Шу маънода, Бухоро шаҳридаги 8-умумтаълим мактабида ташкил этилган "Касблар дунёсига саёҳат" мавзусидаги тадбир мактаб ўқувчилари учун касблар тўғрисида маълумотлар оладиган ва қайси мутахассисликлар уларга ёқишини ва мос келишини текширадиган майдонга айланди.
Тадбирга Бухоро туманидаги "Зарманок" МФЙда истиқомат қилувчи Беҳбутовлар Оилавий болалар уйининг фарзандлари ҳам таклиф этилди.
Тадбир доирасида турли касбларнинг тақдимотларидан ташқари, мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган буюмлар ва ижодий ишлар кўргазмаси бўлиб ўтди.
Барча иштирокчи болалар мамнун бўлишди. Дарҳақиқат, касблар билан танишишдан ташқари, улар расм чизиш, халқ амалий санъати билан шуғулланадиган тенгдошлари билан учрашдилар. Бу кун уларни ўзларининг ижодий ишларини яратишда муҳим ўрин тутади десак муболаға бўлмайди.