Мусиқа асбобларини чалишни ўрганиш биринчи навбатда, ҳиссий интеллект, қўл, бармоқ ва оёқларда ишлаш маҳоратини ривожлантиришга ёрдам беради. Бу эса, ўз навбатида, ёшларнинг содир бўлган воқеликни идрок этиш ва таҳлил қилиш, шунингдек, диққат, хотира ва нутқ қобилиятларини яхшилайди. Пойтахтимизда жойлашган 2- сонли меҳрибонлик уйида "Анъанавий хонандалик" ҳамда "Миллий чолғу асбоблари" бўйича тўгарак ташкиллаштирилди. Мазкур тўгаракларда санъатсевар ёшлар рубоб мусиқа асбобида миллий куйларимизни чалиш, ҳамда вокал дарсларида ўз овоз тембрларини созлаб, қўшиқ куйлашни қунт билан ўрганиб келмоқда.
Ташкил этилган тўгарак ёшларимизни бўш вақтларини мазмунли ўтқазиб, санъатга бўлган қизиқишларини оширишга, шу билан бир қаторда, қобилиятларини ривожлантиришга хизмат қилмоқда.