Тошкент вилоятидаги 15-сонли Меҳрибонлик уйида Янги йил муносабати билан саховат тадбири ўтказилди.
Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси қўмондонининг ўринбосари, туман ҳокимлиги ва мутасадди ҳомийлар ҳамда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирок етишди.
Тадбир давомида меҳрибонлик уйида тарбияланаётган тарбияланувчиларга ҳомийлар томонидан янги йил совғалари улашилди.
Тадбир давомида тарбияланувчилар томонидан шеърлар, янги йил табриклари айтилиб, меҳмонларнинг кайфиятларига кўтаринки рух бахш этилди.