Биламизки ҳозир республикамизнинг барча вилоятларида болажонлар ва уларнинг ота оналари учун янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Ҳар бир ота-она ўз фарзандининг билим олишига имкон яратиш учун савдо дўконларидан турли харидларни амалга оширмоқда. Хусусан, Қашқадарё вилоятида ташкил этилган оилавий болалар уйи тарбияланувчилари ҳам бошланаётган янги ўқув йили учун керакли мактаб ўқув қуроллари билан таъминланди.
Мамлакатимизда оилавий болалар уйларининг ташкил этилиши ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг миллий анъаналар ва инсоний фазилатлар негизида, оилавий қадриятлар муҳитида тарбияланишида ҳамда энг асосийси ота-она меҳр-ғамхўрлигида камол топишида муҳим аҳамият касб этади.