Ёдгора ота-онасидан эрта жудо бўлди. Шу қадар эртаки, чақалоқнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ҳам йўқ эди. Қарши тумани ҳокимлиги Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш сектори, ФҲДЁ бўлимлари ходимлари ва Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда ҳар бир фуқаро учун илк ва муҳим бўлган ҳужжат билан қизчанинг таъминланишида ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Жорий йилнинг 23 август куни Ёдгорой 9 ёшини туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасига эга бўлган ҳолда нишонлайди.