Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан вилоятлик уч оила фарзандлари учун Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди.
Болалар очиқ осмон остидаги музей – Ичан қалъага ташриф буюришди.
Тадбир давомида ўғил-қизларга бу ерда сақланиб қолган 60 га яқин тарихий иншоотлар ҳақида сўзлаб берилди. Куня-Арк қалъаси, Тош-Хаули саройи, Калта-Минор ва Ислом-Хўжа миноралари, шунингдек, 213 та ўймакорлик устунлари билан дунёга машҳур Жума масжиди тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.