Куни кеча Тошкент шаҳридаги 21-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Юнусобод тумани ҳокимлиги томонидан Тошкент телеминорасига экскурсияга таклиф этилди. Болаларга Марказий Осиёдаги енг баланд бино, кузатув майдончаси қандай қурилганлиги, унинг тарихи ва лойиҳани амалга оширишда ҳисса қўшган инсонлар ҳақида сўзлаб берилди.
Барча иштирокчилар пойтахтнинг гўзал манзарасини юқоридан кузатишиб, улкан таассуротлар билан уйларига қайтишди.
Шундан сўнг, Юнусобод тумани ҳокими Баҳодир Абдувалиев тарбияланувчилар билан суҳбатлашиб, уларни Тошкентдаги энг баланд нуқтада жойлашган "Коинот" ресторанига тушликка таклиф қилди. Туман ҳокимлиги раҳбари болалардан уларга нима айниқса ёққанини сўраганида, улар тезюрар лифт ва бутун дунё телеминоралари макетлари акс эттирилган галерея деб жавоб беришди. Экскурсия фотосессия билан якунланди.