Тарбия ва маънавият ўчоғи бўлган – театр ҳар бир инсонга ҳаётий сабоқлар берувчи жонли воситадир. Театрдан маъданий ҳордиқ чиқариш учунгина эмас, ундаги намойиш этиладиган спектаклларни томоша қилиб, инсон жамиятдаги воқеликларни, кечинмаларни теран англаши мумкин.
Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари ҳамда Ҳошимовлар ва Норқобиловлар оиласининг фарзандлари иштирокида Қўғирчоқ театрида Ўзбек Миллий академик драма театридан ташриф буюрган актёр ва актрисалар жамоаси билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Шу билан бир қаторда, Ўзбек санъати дарғалари томонидан турли хил, қисқа саҳна кўринишларини намойиш этилиб, маънавий озуқага бой бўлган асарлар барча томошабинлар қалбидан чуқур жой олди.