Фарғона вилоятидан яна бир қувончли хабар. Бу сафар – Фурқат туманидан. Етим болаларга она бўлиб, уларга бутун қалби, меҳр ва эътиборини бағишлаган Нурматова Ҳалимахон она Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан "Мўътабар аёл" кўкрак нишони билан тақдирланди.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб ўтказилган тантанали тадбирда онажонга мукофот топширилганда, "Бизнинг онажонимиз энг меҳрибон!" – деб қувонишди болажонлар.