Миллий гвардиянинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида Уйчи туманидаги “Ёрқин келажак” номли Оилавий уй фарзандлари учун кенг қамровли тиббий кўрик ташкил этилди.
Тадбир Уйчи туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида ўтказилиб, болажонлар педиатр, невропатолог, офтальмолог, стоматолог, оториноларинголог, кардиолог ва бошқа мутахассис шифокорлар кўригидан тўлиқ ўтказилди.
Кўрик давомида аниқланган касалликлар бўйича болаларга зарур даволаш чоралари белгиланди, соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича тавсиялар берилди.
Мазкур ташаббус болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларнинг соғлом ўсиб-улғайишига кўмаклашиш ва тиббий маданиятини оширишга хизмат қилмоқда.