Самарқанд вилоятида яшовчи Тўхтамуродовлар оиласи фарзандлари ва SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари уюшмаси тарбияланувчилари учун Хоразм вилоятидаги тарихий обидаларга саёҳат ташкил этилди.
Хива билан танишиш даставвал тарихи 2500 йилдан ортиқ бўлган Ичан-қалъа мажмуасини зиёрат қилишдан бошланди. Болалар гидларнинг очиқ осмон остидаги музей шаҳарнинг тарихи, қадимий Хоразм ҳақидаги ҳикояларини тингладилар ва ўзлари ўқиган афсоналарни эсладилар. Саёҳат ажойиб хотиралар билан эсда қоларли бўлганини, болалар ўзларини худди эртакка тушиб қолгандек ҳис қилганликларини айтиб ўтдилар ва ватанимизнинг бошқа тарихий масканларини ҳам зиёрат қилиш истаги борлигини билдиришди.