Давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган давомий ислоҳотлар натижасида Ғиждувон туманида "Меҳр дафтари" платформасига киритилган жами 32 нафар ўғил-қизларнинг орзу-истаклари ўрганилди.
"Меҳр дафтари" жамғармаси ҳисобидан олинган маблағлар уларнинг муаммолари, қизиқишлари ва орзу-истакларини ҳал қилиш мақсадида сарфланмоқда.
Жумладан, касбга йўналтириш юзасидан ўқув-курс харажатлари, солиқ ва коммунал тўлов қарздорликлари қоплаб берилди.
Шунингдек, 15 нафар болага қишки кийим, 2 нафар болага спорт формаси, 2 нафарига кийим шкафлари, 1 нафарига ётоқ дивани ҳамда 2 нафарига дарс тайёрлаши учун мебель жиҳозлари олиб берилди.
"Ҳамма болаларга озгина ёрдам, озгина умид ва уларга ишонадиган одам керак". Биз ишонамиз ва умид билдирамиз!