Пойтахтимиздаги 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ташкил этилган байрамни қизғин кутиб олди.
Бетман ва Ўргимчак одам, Оппоғой ва Золушка каби эртак қаҳрамонлари нафақат болажонларни байрам билан табриклашди, балки, қўшиқлар куйлаб барчага хушкайфият улашди. Шу билан бир қаторда, ташкилотчилар томонидан миллий ўйинлар, эстафета ва арқон тортиш мусобақалари, кўрик-танлов ҳамда викториналар ташкил этилиб, барча тадбир иштирокчилари биргаликда вақтларини мазмунли ўтказишди. Куннинг иккинчи қисмида болажонларга совғалар тақдим этилиб, эсдалик учун суратга тушишди.