Самарқанд туманида яшовчи Хусеиновлар оиласи Бухорога саёҳат қилдилар. Жаҳонгир Бердиевич ва Феруза Тилавкуловналар анчадан бери ўз фарзандларини бутун дунёдан сайёҳлар келиб кўришга ошиқадиган Бухорои шарифга олиб бориш ниятида эдилар. Дастлаб, ота-оналар болаларни Арк қўрғонига ва Сомонийлар мақбарасига олиб боришди. Бухоронинг марказида, “тўрт бозор” савдо йўллари чорраҳасида жойлашган улуғвор Пой-Калон ансамбли болаларда ҳайрат уйғотди. У ердан Лаби-Ховуз то Мири-Араб мадрасасигача чўзилган Тоқи-Саррофон, Телпак Фурушон, Абдуллахон Тими ва Тоқи-Заргарон савдо гумбазлари томон йўл олдилар.
Ёш саёҳатчилар ва уларнинг ота-оналарини Улуғбек ва Абдулазизхон мадрасаси, Чор-Бакр некрополи манзаралари ҳайратда қолдирди. Ноёб меъморий ва тарихий обидалар, гидлар томонидан айтилган қадимий замин ҳақидаги мафтункор афсоналар Бухоронинг меҳмонларида унутилмас таассурот қолдирди. Ота-оналар ва болалар сайёҳларга сервис сифати, меҳмонхона ва ресторанларда юқори сифатли хизмат кўрсатиш, қулай транспорт хизматларини юқори баҳоладилар. Саёҳат болаларни шунчалик ҳайратда қолдирдики, энди улар мамлакатимизнинг бошқа шаҳарларига ҳам саёҳат қилиш истагини билдиришди.