Олдин хабар қилганимиздек, "Қўриқлаш сервис " ДУК ўқув марказида Тошкент шаҳридаги 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун 10 кунлик курслар ташкил этилган бўлиб, унда таҳсил олиш истагини билдирганлар турли тоифадаги объектларни ҳимоя қилиш соҳасида билим ва кўникмаларга эга бўлиб келмоқда.
Бу ерда болаларга хавфсизлик ва сигнализация тизимлари, ташқи видеокузатув камераларини ўрнатиш, монтаж қилиш ва созлаш, шунингдек, хавфсизлик хизматининг дастурий таъминоти билан ишлаш бўйича билимлар ўргатилади.
Куни кеча ўқув-тарбия муассасасининг яна ўн нафар тарбияланувчиси ўқишни битириб, курсларни муваффақиятли тамомлаганлиги тўғрисида сертификатлар олди. Ёшлар 18 ёшга қадам қўйиб, "Меҳрибонлик" уйини тарк этганда, улар эгаллаган касб-ҳунарлари бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун ушбу курслар Миллий гвардия қўмондонлиги ташаббуси билан ташкил этилган.