Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи томонидан Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи Оилавий болалар уйи фарзандлари билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Мулоқот давомида Валиев, Рўзматов, Мадғоипов ва Пармоновлар оиласи фарзандларининг мурожаат ва таклифлари тингланди. Болажонлар билим даражасини оширишга, дунёқарашини кенгайтиришга, жисмонан чиниқтиришга ёрдам берадиган машғулотлар ҳақида ўз фикрларини билдиришди . Ёшларнинг барча фикр ва таклифлари Миллий гвардия вакиллари томонидан маъқулланди ва керакли чора-тадбирлар белгиланди.
Шунингдек, ҳарбийлар ва ота-оналар ўсиб келаётган ёш авлод тарбияси, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, оиланинг инсон ҳаётидаги ўрни, болани тарбиялашда ота-онанинг вазифалари каби долзарб мавзуларда суҳбатлашди.