Қўқон туманида яшовчи “Меҳр дафтари” электрон тизимига киритилган 22 нафар йигит-қизларга компютерь тўпламлари, тикув машиналари, маиший техникалар, қурилиш материаллари ва мебеллар – мухтасар айтганда, ёшларга зарур буюмлар топширилди. Тадбирда Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва Қўқон шаҳри ҳокимлиги вакиллари иштирок этдилар.